Расман: Дибала — "Рома" футболчиси!

Оқил Абдубарноев
20 июл 2022
"Рома" аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала билан 3 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги етти мавсум давомида футболчи "Ювентус" сафини ҳимоя қилди. Ушбу ёзда Дибала Турин клубини эркин агент сифатида тарк этди.

Ўтган мавсумда ҳужумчи "оқ-қоралар" сафида 39 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. 

Transfermarkt портали Аргентина терма жамоаси футболчисини 35 миллион еврога баҳоламоқда.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: asroma.com