Расман: "Челси" ярим ҳимоячиси "Метц"га кўчиб ўтди

Mirjalol Normatov
29 июл 2018
"Метц" матбуот хизмати "Челси" ярим ҳимоячиси Викторьен Ангбаннинг трансферини эълон қилди.

Франция жамоаси футболчини 1 йилга ижарага олди. Трансфернинг қолган шартлари маълум қилинмаган.

Ангбан 2015 йилда "Челси"га бориб қўшилган, шундан кейин "Сент-Труйден", "Гранада" ва "Васланд-Беверен" жамоаларига ижарага берилганди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: twitter.com/metzfc