

Бу ҳақда клуби матбуот хизмати хабар бермоқда. Бабаян жамоани ўтган йилнинг декабрь ойидан бери бошқариб келаётганди.
"Чангчун Ятай" қуйи дивизиондаги "C" гуруҳида 7 турдан сўнг 14 очко (4 ғалаба, 2 дуранг ва бир мағлубият) жамғарган ҳолда 2-ўринда бораётган эди.
Жамоани эндиликда Чэнь Ян бошқариб боради.
Сайтимизга маълум бўлишича, ушбу истеъфо натижалар билан боғлиқ эмас. Яқин вақт ичида Самвел Бабаян championat.asia сайтига интервью беришга розилик билдирди.





