

“Андижон” клуби селекция жараёнидаги яна бир трансферини ажойиб дарвозабон - Раҳимжон Давронов орқали амалга оширди.
Мавсумни “Локомотив” таркибида ўтказиб Суперлигага чиқишида катта ҳисса қўшган посбон жамоамиз билан келишувга эришди.
Маълумот учун, 1996 йилинг 3 октябрь санасида Муборакда таваллуд топган. Фаолиятини “Машъал”да бошлаган. Сўнгра “Бухоро”, “Навбаҳор”, “Турон”, “Металлург” ҳамда “Локомотив” дарвозаларини қўриқлаган. У жорий мавсумда “Локо” сафида 23 та ўйин ўтказди.
Ўз вақтида Ўзбекистон U-23 термаси сафида Осиё чемпионлигига сазовор бўлган.
Янги мавсумда Давроновнинг “Андижон”даги фаолиятига омад тилаймиз.
Раҳимжон, “Андижон”нинг аҳил оиласига хуш келибсан!", - деб ёзилади клуб баёнотида.




