Расман: АГМК трансфер ойнасининг охирги дақиқаларида "Пахтакор" футболчисини қўлга киритди

Eldor Akmurzayev
6 авг 2019, 00:15
6 август куни расман ЎзПФЛ томонидан трансферлар ойнаси ёпилди.

АГМК дедлайннинг сўнгги лаҳзаларида «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жасурбек Яхшибоев билан шартнома имзолади. У ижара асосида олмалиқликлар сафида ҳаракат қилади.

Яхшибоев Ўзбекистон U-20 ҳамда Олимпия термаларида ҳам муваффақиятли фаолият олиб борган.

У ўтган йили Хитойда ўтказилган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медалларни қўлга киритди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: АГМК матбуот хизмати