Расман: 2034 йилги Жаҳон чемпионатига Саудия Арабистони мезбонлик қилади!

Administrator
11 дек 2024
Ўн йилдан кейинги Жаҳон чемпионати Осиё қитъасида ўтказилади.

ФИФА расман 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбонини маълум қилди. Ташкилотнинг навбатдан ташқари ўтказилган конгрессида Саудия Арабистони 2034 йилги Жаҳон чемпионатининг мезбони сифатида эълон қилинди.

2034 йилги Жаҳон чемпионати Осиёда ўтказилиши лозим эди. Саудия Арабистони эса бу Жаҳон чемпионатини ўтказишга ягона номзод эди. Аввалроқ, Австралия ҳам бунга даъвогарлик қилган, аммо якунда улар ўз таклифларини қайтариб олишганди.


AdministratorMuallif
Manba: FIFA.com