

Немис мутахассисининг шахсан ўзи 21 ёшли норвегиялик футболчини Англия клубига ўтишга кўндирмоқчи.
Рангник футболчининг отаси ва агенти бўлмиш Альф-Инге Холанд билан яқин таниш. Немис мутахассиси 2019 йилда "Зальцбург"га Холанд билан шартнома имзолашга ёрдам берган.
Ҳужумчининг "Боруссия" билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Футболчи 2021/22 йилги мавсум 7та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 3та ассист қайд этди.



