Рангник Австрия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Ральф МЮда мавсумни якунлаб қўяди

Alisher
29 апр 2022
Ральф Рангник Австрия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

63 ёшли мутахассис мавсум сўнггига қадар "Манчестер Юнайтед"ни бошқаради ва Австрияда термани Миллатлар Лигасига тайёрлаш учун май сўнггида иш бошлайди.

Рангникнинг шартномаси икки йилга мўлжалланган, аммо битим Австрия Евро-2024га йўл олса, автоматик тарзда 2026 йилга қадар узайтирилади.


AlisherMuallif
Manba: oefb.at