Рами Гризманн ҳақида: "Мен "Атлетико"даги ҳақиқий Антуанни кўришни хоҳлайман"

Alisher
13 ноя 2020
Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Одил Рами "Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн ҳақида гапирди.

"Гризманн "Барселона"га ўтиб хато қилдими? Бу ҳолат мени безовта қилмоқда. У доим бахтли йигит бўлган, аммо унинг ҳозир хурсанд эмаслигини кўряпман.

Аммо мен "Атлетико"даги ҳақиқий Гризманни кўришни хоҳлайман. У яна ўз бахтини топишга лойиқ", - дейди Рами.

Гризманн жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: La Parisien