

2014 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини олий лига вакили “Бухоро” сафида ўтказган Раимқулов ўтган мавсум ҳеч бир клубда кўриниш бермаган эди. Бир йиллик танаффусдан кейин футболчи катта футболга қайтди. Фақат бу қайтиш олий лигага эмас, балки биринчи лигага бўлди. Шерзод Шарипов эса, ўтган мавсумни “Шўртан” таркибида ўтказганди. Ҳимоячи янги мавсумга дастлаб биринчи лига дебютанти “Норин” сафида тайёргарлик кўрганди.



