

Ўйинда ҳисоб очилмади. Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Иброҳимхалил Йўлдошев тўлиқ ҳаракат қилди ва 18-дақиқада огоҳлантирилди.
Айни дамда "Қайрат" 4 очко билан турнир жадвалининг 4-поғонасида бормоқда. Жамоа 31 март куни икки нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепадиган "Ордабаси" меҳмони бўлади.



