Қозоғистон кубоги. "Ордабаси" ўз майдонида ютқазди, Умаров асосий таркибда ўйинни бошлади

Оқил Абдубарноев
7 авг 2022
Қозоғистон кубогининг 5-туридан ўрин олган "Ордабаси" — "Қайрат" учрашуви якунланди.

Учрашувда Олма-отадан ташриф буюрган "Қайрат" жамоаси ғалаба қозонди. Қайд этиш жоиз, мезбонлар таркибида ўзбекистонлик футболчи Шаҳбоз Умаров асосий таркибда ўйинни бошлади ва 43-дақиқада захирага олинди. Мезбонлар таркибидаги яна бир футболчимиз Одилбек Абдумажидов эса қайдномага киритилмади.

Шу тариқа, "Қайрат" плей-офф йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритди. "Ордабаси"да эса имконият сақланиб қолган, жамоа 6 очко билан 3-ўринда бормоқда.

"Ордабаси" (Чимкент) – "Қайрат" (Олма-ота) – 1:3 (0:1)

Голлар: Жоао Пауло 3 (0:1), Ньюадзи 61 (1:1), Шушеначев 71 (1:2), Алыкулов 86 (1:3)


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: championat.asia