Қизиқ! "Барселона" ҳали рўйхатдан ўтмаган футболчини ўйин қайдномасига қўшиб қўйди

Aslanov Jasurbek
24 авг 2024, 16:10
"Барселона" "Атлетик"га қарши баҳс қайдномасига Дани Ольмони қўшди, аммо юлдузча белгиси билан.

"Лейпциг"дан харид қилинган хавбек халигача Каталония клуби сафида ЛаЛига учун рўйхатдан ўтказилмаган. Шу сабаб туфайли у "Валенсия"га қарши 1-тур баҳсини (2:1) ўтказиб юборган эди.

"Атлетик" билан учрашув бугун ўтказилади.

"Барселона"нинг қайдномасидан жой олган футболчилар: Марк-Андре тер Стеген, Пау Кубарси, Алекс Бальде, Иньиго Мартинес, Ферран Торрес, Педри, Роберт Левандовски, Рафинья, Иньяки Пенья, Пабло Торре, Фермин Лопес, Марк Касадо, Пау Виктор, Дани Ольмо*, Ламин Ямаль, Жюль Кунде, Эрик Гарсия, Андер Астралага, Марк Берналь, Эктор Форт, Жерар Мартин, Серджи Домингес. 

"Барселона" Ольмони юлдузча билан белгилаб, у рўйхатдан ўтишни кутаётганини маълум қилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo