"Қизилқум" футболчилари иккита мактаб ўқувчиларга "мастер-класс" намойиш этиб беришди

Narzulla Saydullayev
20 янв 2021
Бугун НФА ҳамда "Қизилқум" ПФК мутасадди ва футболчилари Навоий шаҳридаги 16 ва 3-умумтаълим мактабларига ёшларни футболга қизиқтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказиш мақсадида ташриф буюришди.

Ташрифда бугунги кунда "Қизилқум" ПФК жамоасида тўп сураётган футболчилари А. Макосин, Ф. Қамбаров, Қ. Нурметов, Х. Олимов, Р. Веклич, С. Мустафоев, М. Убайдуллаев, Ж. Азимов ва Ж. Ҳасановлар иштирок этишди.

Ташкил этилган учрашувларда футболчиларга "Қизилқум" ПФК бош мураббийи Х. Актамов, спорт директори Ф. Нуруллаев, маркетинг бўлими раҳбари З. Ризаев, мухлислар бўлими раҳбари Ш. Ишназаров, "Қизилқум" кидс мураббийи Ғ. Жумаев ҳамда Навоий вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти О. Жумаевлар бошчилик қилишди.

Тадбир давомида футболчилар ўқувчиларга "мастер-класс" намойиш этишиб, футбол спорт турига қизиқадиган ёшларнинг бир қатор саволларига жавоб беришди.

Учрашувлар сўнгида мактабларга "Қизилқум" ПФК томонидан совғалар топширилди.






Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia