"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди

Mirjalol Normatov
19 дек 2025, 22:31
"Қизилқум" матбуот хизмати Бобомурод Бозоров билан шартнома узайтирилганлигини маълум қилди.

"Якунланган мавсумда «Қизилқум» жамоаси ҳимоя чизиғида ишончли ҳаракатлари билан навоийлик футбол ишқибозларининг меҳрини қозона олган ёш иқтидорли футболчи Бобомурод Бозоров 2026 йилги мавсумда ҳам “олтин изловчилар” таркибида ҳаракат қилади.

Бобомурод 2025 йилги мавсумда «Қизилқум» либосида умумий ҳисобда 19 та учрашувда майдонга тушди", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Қизилқум" матбуот хизмати