Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди

Sherzod Nurmatov
23 мар 2026
"Манчестер Сити" "Арсенал"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва 2025/2026 йилги Англия Лига Кубоги ғолибига айланди.

"Шаҳарликлар" қўлга киритган совринлар сони бўйича тенгсиз. "Канонирлар"га қарши ғалаба Пеп Гвардиола бошқарувидаги жамоа учун XXI асрдаги олтинчи триумф бўлди, бу эса уларни асрнинг энг совриндор клубига айлантирди. "Сити" ушбу совринни жами 9 марта боши узра кўтарган — фақат "Ливерпуль" бу турнирда 10 маротаба ғалаба қозонган.

XXI асрда Лига Кубогини ютган жамоалар:

"Манчестер Сити" (6) — 2014, 2016, 2018, 2019, 2020, 2021, 2026

"Ливерпуль" (5) — 2001, 2003, 2012, 2022, 2024

"Манчестер Юнайтед" (5) — 2006, 2009, 2010, 2017, 2023

"Челси" (3) — 2005, 2007, 2015

"Тоттенхэм" (1) — 2008

"Лестер" (1) — 2000

"Бирмингем Сити" (1) — 2011

"Мидлсбро" (1) — 2004

"Ньюкасл" (1) — 2025

"Блэкберн Роверс" (1) — 2002

"Суонси" (1) — 2013


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Championat.asia