Қатар терма жамоаси якшанба куни келади

Narzulla Saydullayev
14 июн 2013, 12:12
ЖЧ-2014 саралашидаги навбатдаги рақибимиз Қатар миллий терма жамоаси 16 июнь куни юртимизга етиб келади.
Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев ўз твиттерида хабар берди.
 
"Қатар терма жамоаси якшанба куни келади. Душанба куни ўйинолди матбуот анжумани", - деб ёзади Ризаев.

Матбуот анжумани "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қатар учрашуви 18 июнь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: