

"Қатар СК" ҳозирча тўртта ўйинда майдонга тушиб, ҳаммасида мағлуб бўлди. Бунинг устига жамоа фақат иккита гол урган. Ва шу иккита голдан биттаси Сардор Рашидовга тегишли. Рашидов "Ал Гарафа" билан кечган баҳсда гол муаллифи бўлганди.
Хави бошчилигидаги "Ал Садд" ўтган 4та турнинг барчасини ғалаба билан якунлади. Ҳозирча иккита беллашувда зафар қучган "Ал Дуҳайл" 5-ўринни эгаллаб турибди.
4-тур натижалари
"Ал Араби" - "Ал Шаҳания" 2:1
"Ал Гарафа" - "Ал Аҳли" 3:1
"Ал Садд" - "Умм Салал" 2:1
"Ал Сайлия" - "Қатар СК" 1:0
"Ал Райан" - "Ал Хор" 2:0
"Ал Вакра" - "Ал Дуҳайл" 2:4




