

"2025 йилги футбол мавсуми якунлангач, "Насаф" жамоасининг уй учрашувлари ўтказиладиган "Марказий" стадион майдон қопламасини янгилаш ишлари бошлаб юборилган эди.
Куни кеча майдоннинг асосий қисми тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилиб, стадион учун махсус етиштирилган табиий чимни ётқизиш ишлари ҳам бошланди.
Мазкур ишлар якунлангач, "Марказий" ўйингоҳ майдони замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган сифатли қопламага эга бўлади", — дейилади хабарда.








