

“Эвертон” ярим ҳимоячиси Идрисса Гуйе фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин. Парижликлар сенегаллик футболчи учун 30 млн евро тўлашга тайёр. Қайд этиш жоиз, ПСЖ Гуйени қишки трансферлар вақтида ҳам сотиб олишга ҳаракат қилганди. Бироқ Мерсисайд клуби ўшанда таклифни рад қилганди.



