ПСЖ яна бир муҳим футболчисини йўқотиши мумкин

Alisher
10 мар 2024
Бразилия терма жамоаси ва ПСЖ ҳимоячиси Маркиньос клубини ўзгартириши мумкин.

Жанубий америкалик футболчининг ёзда парижликлар сафини тарк этиш эҳтимоли бор. Маркиньос 2013 йилдан бери жамоада ўйнайди.

29 ёшли ҳимоячининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Transfermarkt футболчини 60 млн еврога баҳоламоқда.

Маркиньос жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: PSG COMMUNITY