

Япониялик ҳужумчига ПСЖ ва "Атлетико" жамоаларидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Футболчининг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Кубо Испания клуби сафида 2022 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. 24 ёшли футболчи "Реал Сосьедад" сафида жами 138 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 24 та гол ва 18 та голли узатма бор.



