

Миланда ПСЖ техник менежери Антеро Энрике, "Сассуоло" бошқарув директори Жованни Карневали ва ўйичининг агенти Алессандро Луччи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Парижликлар 30+5 млн евро таклиф беришди, аммо "Сассуоло" 23 ёшли форвардни ушбу нархга сотишни рад этди. Италия клуби 50 млн евро олмоқчи.
Скамакка ўтган мавсум А Серия доирасидаги 36та ўйинда 16та гол урди ва "Сассуоло"нинг энг яхши тўпурарига айланди.



