ПСЖ "Рома"дан Флоренцининг шартномасини харид қилмайди

Alisher
16 апр 2021
ПСЖ "Рома"га тегишли ҳимоячи Алессандро Флоренцини харид қилишни режалаштирмаяпти.

Тез орада футболчи Италия чемпионатига қайтади.

Парижликлар шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган италияликни олиб қолишмайди. Флоренци кейинги мавсумни "Интер"да ўтказиши мумкин.

Футболчи ПСЖда 2020 йилнинг сентябридан бери ўйнайди. У жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: La Gazzetta dello Sport