

“Зиддият? Бўлмаган гап. Буни сизлар, ОАВ ходимлари тўқиб чиқаришди”, дея баёнот берди парижликлар президенти.
Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионатининг навбатдаги турида “Лион”га қарши баҳсда Неймар ва Кавани ўртасида муаммо келиб чиққан. Уругвайлик футболчи жарима зарбасини тепишга чоғланган пайтда жамоа ҳимоячиси Дани Алвеш тўпни ундан олиб қўйиб, Неймарга берганди. Кейинчалик Неймар рақиб дарвозасига пеналти белгиланган пайтда Каванига жарима зарбасини тепишга ҳалақит қилганди.



