

“Мбаппенинг трансфери қанча эканлиги ва буни сизга айтишимни хоҳлайсизми? Унда эшитинг, 1 миллиард еврога яна бир неча миллионни қўшасиз!
Ҳа, мен қачонлардир бир миллиард деб айтгандим. Лекин шу суммани менга беришса ҳам Мбаппе сотилмайди”, – деди Ал-Хелаифи.
Ўн тўққиз ёшли футболчига “Манчестер Сити” клуби харидор бўлаётганди. “ПСЖ” Киллианни “Монако”дан 180 миллион еврога сотиб олиш шарти ва мажбурияти билан ижарага олган эди. Футболчи ПСЖдаги дебют мавсумида барча турнирларда 21та гол киритишга муваффақ бўлди.




