

Париж клуби президенти жамоани алоҳида шахс сифатида шаклланган мутахассис бошқаришини айтди. Ал Ҳелайфининг сўзларига кўра, Кристоф Галтье футболчилар ва бутун жамоадан максимал самара чиқаришга эриша олади.
"Биз Кристофни "Пари Сен-Жермен" оиласида қарши олишдан жуда мамнунмиз. Унинг саёҳати ҳайратланарли. У ҳар бир клубтида муваффақият қозонган. Унинг муваффақияти шундаки, у алоҳида шахс сифатида шаклланган ва бу орқали ўз ўйинчилари ва жамоаларидан максимал даражада фойдалана олади. Биз франциялик мураббийимиз борлигидан фахрланамиз ва клубнинг кейинги бобини Кристоф билан очишни интиқлик билан кутамиз", – деди Ал Ҳелайфи.
Эслатиб ўтамиз, клуб ва Гальтье ўртасидаги битим 2023/2024 йилги мавсум якунига қадар тузилган.



