ПСЖ Неймарга йилига 40 миллион евро маош беришга тайёр

Narzulla Saydullayev
12 фев 2016
ПСЖ ва «Реал» ҳамон «Барселона» ҳужумчиси Неймарга қизиқмоқда.

Париж клуби 24 ёшли бразилиялик футболчига йилига 40 миллион евро маош бермоқчи, Мадрид эса – 20 миллион.

Неймар «Барселона билан 4 ойдан буён шартномани узайтириш борасида музокара ўтказмоқда, аммо ҳозирча натижа йўқ. Каталония клуби унинг маошини 11 миллиондан 16 миллионгача оширишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг ҳозирги шартномаси 2018 йилга қадар амалда бўлади.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: esporte.uol.com.br