ПСЖ Неймар учун Коутиньо, Семеду ва 50 миллион евро хоҳламоқда

Alisher
10 авг 2019
ПСЖ "Барселона"га Неймарни қўйиб юборишга тайёр.

Бунинг учун, "Барселона" парижликларнинг талабларини қондирса бўлгани.

Парижликлар 27 ёшли бразилиялик футболчи учун 50 миллион евро, Филиппе Коутиньо ва Нелсон Семедуларни сўрамоқда.

Олдинроқ, "кўк-анорранглилар" Неймарни 1 йилга ижарага олиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар янграган эди.


AlisherMuallif
Manba: Goal