ПСЖ Мбаппенинг ўрнига кимни олиб келиши маълум

Khoja
27 фев 2024
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, ПСЖ Мбаппенинг ўрнига Хвича Кварацхелияни трансфер қилиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Парижликлар шунингдек, Виктор Осимхен ва Рафаэл Леауга ҳам қизиш билдирмоқда. 

Грузиялик футболчининг «Наполи» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, шартномада товон пулининг миқдори кўрсатилмаган. 

23 ёшли вингернинг Transfermarkt порталидаги нархи 80 миллион еврога тенг.


KhojaMuallif
Manba: La Gazzetta dello Sport