ПСЖ бош мураббийида лицензия билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

Alisher
6 авг 2022, 16:49
Франция футбол федерацияси ПСЖ бош мураббийи Кристоф Гальтьенинг клуб билан шартномасини тасдиқламади.

Бунга Гальтьенинг Pro тоифасидаги мураббийлик лицензияси сабаб бўлди. 

Мутахассис ҳар бир мураббий учун уч йилда бир марта мажбурий бўлган қайта тайёрлашдан ўтмади.

Эндиликда Гальтье қайта тайёрловни навбатдаги халқаро танаффусгача қолдиришни илтимос қилиб хат ёзиши керак.


AlisherМуаллиф
Манба: L’Equipe