ПСЖ "Барселона" ҳимоячисини нишонга олди

Alisher
20 янв 2021
"Бетис"да ижара асосида ўйнаётган "Барселона" ҳимоячиси Эмерсон фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

22 ёшли бразилиялик футболчига ПСЖ қизиқиш билдирмоқда.

Париж гранди жорий мавсум якунида Эмерсонни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради.

Футболчи жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es.