Про лига аъзоси "Дўстлик" назорат баҳсида Тожикистон клубини мағлуб этди

Tolibjon Qosimov
17 июл 2024, 16:04
Ўзбек клублари иккинчи даврага тайёргарлик жараёнини давом эттиришмоқда.

Шу кунларда Хўжанд шаҳрида йиғин ўтказаётган Про лига вакили "Дўстлик" кеча Тожикистоннинг "Парвоз" жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Назорат ўйини

16.07.2024

"Баҳористон" майдони

"Парвоз" (Тожикистон) - "Дўстлик" 2:3

Голлар: Сардор Асатуллаев, Сардор Ҳурсандов, Маъруф Жумаев


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia