

"Хафсалам пир бўляпти. Сўнгги вақтларда ўйинлар жуда оғир ўтяпти ва бу мени янги йўллар излашга мажбур қилмоқда. Биз учун ЧЛга чиқиш скудеттони ютишдек бўлади. Мақсадимиз шу.
"Милан" саккиз олдинги майли, ҳатто уч ҳафта олдинги ўзига ўхшамаяпти. "Рома"ни мағлуб эта олмаганимиздан сўнг ўз ўйинимизни кўрсата олмаяпмиз. "Шапалоқлар"дан хулоса чиқармай қўйдик. Лекин бизда Чемпионлар лигасига чиқиш имконияти бор.
Келаси ҳафта бизни дерби кутиб турибди. Ўша баҳс орқали ёқимсиз вазиятдан чиқишга уриниб кўрамиз.
Жамоа ичида атмосфера яхши, аммо майдонда содир бўладиган қийинчиликларга реакция қилмай қўйдик. Уч ҳафта аввал иш берган нарсалар ҳозир фойда бермаяпти. Тактикага ўзгартиришлар киритаман" - дейди Пиоли.



