

Жерар Пике каталонияликлар сафидаги 594-ўйинида майдонга тушди ва бу борада Карлес Пуйолни (593 баҳс) қувиб ўтган ҳолда кучли бешликдан жой олди.
Мазкур натижа бўйича етакчи эса Лионель Месси (778) ҳисобланади.
Пике каталонияликлар академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2008 йилдан бери “Барса” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.



