Перуда финалдан сўнг рақибнинг байрам қилишига йўл қўймаслик учун чироқлар ўчирилди

Sherzod Nurmatov
9 ноя 2023
"Университарио" меҳмонда асосий рақиби "Альянса" устидан ғалаба қозониб, Перу чемпионига айланди.

"Университарио" жавоб ўйинида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи учрашув 1:1 ҳисобида якунланганди.



Мезбонларга бу натижа ёқмади ва финал ҳуштаги чалинганидан сўнг дарҳол "Альянса" стадиони ишчилари рақибларининг ғалабани муносиб нишонлашига йўл қўймаслик учун аренадаги чироқларни ўчиришди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Infobae