

"Университарио" жавоб ўйинида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи учрашув 1:1 ҳисобида якунланганди.

Мезбонларга бу натижа ёқмади ва финал ҳуштаги чалинганидан сўнг дарҳол "Альянса" стадиони ишчилари рақибларининг ғалабани муносиб нишонлашига йўл қўймаслик учун аренадаги чироқларни ўчиришди.



