Перишич 20 йилдан сўнг қадрдон клубига қайтади

Narzulla Saydullayev
19 янв 2024
Хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Перишич "Хайдук"ка қайтади.

Фабрицио Романо маълумотига кўра, "Тоттенхэм" 34 ёшли футболчини "Хайдук" клубига ижарага беришга тайёр.

Айни пайтда Перишич тиззасидаги жароҳатини даволамоқда. Хорватнинг "Тоттенхэм" билан шартномаси 2024 йил июнь ойи охиригача амал қилади.

Маълумот учун, Перишич "Хайдук" тарбияланувчиси ҳисобланади ва 20 йилдан сўнг ушбу клубга қайтмоқда.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: twitter.com/FabrizioRomano