Пеп - "Юнайтед" ҳақида: "Сити"га келаёганимда улар юқори ўринларда бўлишини кутгандим"

Mirjalol Normatov
3 янв 2020
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед" ушбу мавсумдаги муваффақиятлари ҳақида гапирди.

Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари сўнгги 10 ўйинда 8 ғалаба ва 2 дуранг қайд этди.

"Ишонаманки, Оле айни дамда мендан кўра хурсандроқ. Ҳозирги пайтда "Сити"нинг келажаги борасида жуда кўп қайғуряпман. "Юнайтед" эса пешқадамликка лойиқ. "Сити"га келаётганимда улар шундай юқори ўринларда бўлишини кутгандим. Сўнгги йилларда пешқадамликни ушлаб туришнинг иложи бўлмаяпти. Бироқ улар ҳозир ўша ерда.

Футболчиларга шундай маслаҳат бераман: сиз навбатдаги 5-6 ўйин ҳақида ўйламанг, биз ҳар бир ўйинда ютиб, пешқадам бўлишимиз керак. Энг яхши вариант - яқинлашиб келаётган ўйинга эътибор қаратиш керак.

Агарда февраль ойи бўлса, бир ёки икки марта ютқазсангиз, аҳвол оғирлашади. Аммо барчаси бўлиши мумкин. АПЛдаги ҳар бир ўйин қийин. Хотиржамликни сақлаб қолиш керак", - деди Гвардиола.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal