Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?

Administrator
12 фев 2025, 00:55
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ЕЧЛ 1/16 финал доирасидаги ўйиннинг асосий таркибига нега Жек Грилишни қўйганини тушунтирди.

"Жек Грилиш ўйинни асосий таркибда бошлайди, чунки баъзи футболчилар муҳим ўйинларда жамоага нимадир тақдим эта олади. Мен машғулотларда кўп нарсаларни кузатдим ва шунга асосланиб қарор қабул қилдим.

Жон Стоунз эса таянч ярим ҳимоячи сифатида ҳаракат қилади", — деди Гвардиола.


AdministratorМуаллиф
Манба: primevideosport