Пеп Гвардиола: "Матбуотга кўра, "Сити" 500 кишига қизиқмоқда, лекин Эдерсон ва Ортега қолади"

Aslanov Jasurbek
4 июн 2025
Пеп Гвардиола дарвозабонлар ўйини ва улар билан ишлашни тушунмаслигини айтди.

"Манчестер Сити" бош мураббийидан "шаҳарликлар"нинг "Эспаньол" дарвозабони Жоан Гарсияга қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ беришни сўрашди, у "Барселона"га ўтишга яқин.

"Матбуот хабарларига қараганда, "Сити" 500 ўйинчига қизиқмоқда. "Эспаньол" посбони Жоан Гарсия қандай формадалигини билмайман. Менга у ажойиб дарвозабон деб айтишди.

Дарвозабонлик масаласида мен кўп нарсани тушунмайман. Мен уларга фақат тўпни тўхтатишларини айтаман.

Бир неча ҳафтадан бери кейинги мавсум режалари ҳақида гаплашяпмиз. Эдерсон ва Штефан Ортега бизда ўйнашда давом этади", – деди Гвардиола.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Cadena SER