

28 ёшли Савич Қозоғистоннинг «Кайрат» клуби кўригида бўлди ва «Университати» жамоасига қарши учрашувда иштирок этиб, гол киритишга ҳам муваффақ бўлди. Шунга қарамай, у жамоанинг кейинги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмаса керак.
Бунгача Душан Македониянинг «Беласица», «Победа», «Вардар», «Работнички» жамоалaри шарафини ҳимоя қилган, Кореянинг «Инчхон Юнайтед», Руминиянинг «Брашов», Тошкентнинг «Пахтакор» ва Украинанинг «Волинь» клубларида фаолият олиб борган.
Савичнинг охирги жамоаси «Говерла» ҳисобланади. Македония термаси сафида 9та учрашувда майдонга тушган.



