"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарда йиғин ўтказади

Sherzod Nurmatov
19 янв 2026
"Пахтакор" U-21 жамоаси 27 январдан 6 февралга қадар "Эспайр" академияси билан ҳамкорлик доирасида Қатарда йиғин олиб боради.

"Йиғин давомида бир неча назорат беллашувларида майдонга тушиш мўлжалланмоқда.

Айни пайтда ёшларимиз янги мавсумга тайёргарлик машғулотларини бошлаб юборишган. Жорий мавсум жамоани Шуҳрат Бўриев бошқаради. Унга мураббийлар штабида Ойбек Усмонхўжаев, Павел Тьюлкин ва Анвар Рашидов ёрдам беради.

Назорат баҳсида якшанба куни ёшларимиз Қибрайда "Дўстлик" жамоасидан 4:2 ҳисобида устун келишди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: "Пахтакор" матбуот хизмати