Суперлиганинг кечаги ўйинлари бўйича ҳакамлар бўлими мутахассислари хулосаси

Eldor Akmurzayev
11 мар 2022, 07:45
Cоcа-Cола Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган иккита вазият муҳокамалар сабабли ЎФА Ҳакамлар бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

“Пахтакор” — “Нефтчи” учрашувининг 19-дақиқасида “Нефтчи” футболчиси Аброр Исмоилов рақибига нисбатан жароҳат етказиш эҳтимоли юқори бўлган ҳолда бутсасининг таг қисми билан зарба берди. Бош ҳакам бу вазиятни VAR ёрдамида қайтадан кўриб чиқди ва аввалроқ берилган сариқ карточкани бекор қилиб, қизил карточка кўрсатди. Ушбу ҳолатда ҳакамнинг якуний қарори тўғри бўлди.

“Қизилқум” ва “Бунёдкор” баҳснинг 6-дақиқасида “Бунёдкор” футболчиси Суҳроб Иззатов гол киритишдан аввал тўпни қўли билан тўхтатди ва зарба берди. Шу сабабли, ўйин қоидаларига асосан гол бекор қилингани ҳақидаги қарор тўғри бўлгани қайд этилди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати