

"Пахтакор" мавсумнинг навбатдаги ўйинини "Қўқон-1912"га қарши сафарда ўтказади. Жамоаларнинг Қўқондаги охирги баҳслари муросасиз кечмоқда. Тошкент клуби сўнгги 3 йилда мезбонлардан устун келишда муаммоларга дуч келяпти. Жамоанинг меҳмондаги охирги ғалабаси 2020 йил қўлга киритилган. Кейинги қарама-қаршиликларда 2 та дуранг, 1 та майдон эгаларининг устунлигини кўришимиз мумкин.
16.12.2020. "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 0:3
01.10.2021. "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 4:2
18.05.2022. "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 1:1
08.11.2025. "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 0:0
Мазкур учрашув эртага Қўқондаги "Марказий" стадионида 18:45 да бошланади.



