"Пахтакор" "Нефтчи"ни сафарда охирги маротаба қачон ютганини биласизми?

Iskandarov Abdulaziz
12 авг 2022
Бугун Coca Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган марказий учрашув бўлиб ўтади.


Яйпанда "Нефтчи" "Пахтакор"ни қабул қилади. 



"Пахтакор" "Нефтчи"ни Суперлига доирасида охирги маротаба 8 йил аввал сафарда мағлуб этган. Кейинги 4та учрашувнинг 2тасида фарғоналиклар ғалаба қозонган бўлса, 2та баҳсда дуранг қайд этилган. 

30.09.2015. "Нефтчи" - "Пахтакор" 3:2

15.10.2016. "Нефтчи" - "Пахтакор" 1:0

08.03.2017. "Нефтчи" - "Пахтакор" 0:0

12.06.2018.  "Нефтчи" - "Пахтакор" 1:1

Умумий олганда ҳам Фарғонада кечган ўйинларда "Нефтчи" устун. 26 учрашув, 14та ғалаба, 7 дуранг ва 5 мағлубият. Бугунги ўйин гарчи Яйпанда бўлсада, мезбон "Нефтчи" жамоаси.

 

Ушбу таркибдан орадан анча вақт ўтганини билиш қийин эмас.


2014 йил.

"Нефтчи" - "Пахтакор" 1:2

Голлар: Жаҳонгир Жиямуродов, Владимир Козак, Станислав Андреев

"Нефтчи": Сардор Қобулжонов, Александр Клецков, Дилёрбек Ирматов, Жаҳонгир Меҳмонов, Муҳсин Низомиддинов, Иқбол Бобохонов, Левани Гвазава, Игор Петкович, Александру Оника, Павел Смоляченко, Зоҳид Абдуллаев

"Пахтакор": Александр Лобанов, Боян Миладинович, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев, Кахи Махарадзе, Акбар Исматуллаев, Владимир Козак, Александр Мерзляков, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia