"Пахтакор" - "Ал-Айн". Мирослав Стох ва Аҳмад Барманлар жавоб ўйинини ўтказиб юборишади

Aziz Tukhtamuradov
18 мар 2015
7 апрел куни Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси БААда "Ал-Айн" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ушбу ўйинда арабларнинг иккита футболчиси Мирослав Стох ҳамда Аҳмад Барманлар дисквалификация сабабли майдонга туша олмайдилар.

Тошкентдаги ўйиннинг 65-дақиқасида огоҳлантирилган Аҳмад Барман сариқ карточкалари сони иккитага етгани сабабли майдонга туша олмаса, Мирослав Стох 76-дақиқада қизил карточка олганлиги сабабли иккита ўйинни ўтказиб юборади.


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: championat.asia