Паоло Мальдини 49 ёшида профессионал теннисда дебют қилади

Narzulla Saydullayev
18 июн 2017
«Милан» собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдини 49 ёшида профессионал теннис мусобақасида дебют қилади.

2009 йил футболчилик фаолиятини тугатган Мальдини Стефано Ландонио билан бирга Миландаги ATP «Челленджери» жуфтлиги учун wild card ютиб олди.

Миландаги мусобақа 26 июнь куни старт олади. Қизиғи Мальдини айнан шу куни 49 ёшга тўлади.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: thesun.co.uk