ЎзПФЛ ва ЎФФ "Бухоро" клубига оид хабарни рад этди

Narzulla Saydullayev
26 янв 2017
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси "Бухоро" клубига оид хабарни ассосиз деб атади.

"ОАВда пайдо бўлган Вадим Абрамовнинг "Бухоро" бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз", - деб ёзилади ЎФФнинг телеграмдаги расмий каналида.

"Вадим Абрамовнинг "Бухоро" бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз," - деб ёзади ЎзПФЛнинг твиттердаги расмий саҳифаси.

Ҳозирча "Бухоро" клубининг ўзи бу борада расмий баёнот бергани йўқ. ЎзПФЛ ва ЎФФ "Бухоро" клубига оид хабарни қаердан олгани маълум қилинмаган.

Маълумот учун, ЎзПФЛ ва ЎФФ яқин орада олий лиганинг ҳеч бир клуби ҳақидаги хабарларга изоҳ бермаган эди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia