Ўзбекистонлик уч ҳакам клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига чақирилди

Aslanov Jasurbek
14 апр 2025
Жорий йил 14 июндан 13 июлгача АҚШда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади.

Ушбу мусобақа илк маротаба янги форматда ўтказилади ва унда 32 та жамоа иштирок этади.

ФИФА клублар ўртасидаги мундиалда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу рўйхатда уч ўзбекистонлик рефери исми мавжуд. Ильгиз Танташев бош ҳакам, Тимур Гайнуллин ва Андрей Цапенко эса рефери ассисенти сифатида қайд қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик футболчи ҳам қатнашади. Абдуқодир Ҳусанов мундиалда "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FIFA.com